«Манчестер Юнайтед» мураббийи Эрик тен Хаг ўз футболчиларини мақтади.
«Шубҳасиз, жаҳон чемпионатидан кейин бизда жуда гавжум тақвим бор эди. Мен жамоанинг шу вақт ичида қилган ишларини ҳурмат қилишим керак.
Йигитлар ажойиб ҳаракат қилишмоқда. Биз яхлит бирлашганмиз ва буни кўриш жуда ёқимли», деди Тен Хаг журналистларга.
Бироздан сўнг «Манчестер Юнайтед» Англия кубоги чорак финалида «Фулхэм»га қарши ўз уйида ўйнайди.