Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич терма билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Далич бошқарувида Хорватия 2018-йилги Жаҳон чемпионатида 2-ўринни, 2022-йилги ЖЧда эса 3-ўринни қўлга киритди.