Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Бондаренко: "Ривалдо биринчи дақиқалардан ўйнашни хоҳлаяпти, аммо унга тезлик етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Анголанинг "Кабушкорп" клуби бош мураббийи, россиялик мутахассис Виктор Бондаренко таниқли футболчи Ривалдонинг бошланғич таркибда майдонга тушмаётгани учун фаолиятини якунламоқчи эканига муносабатини билдирди.

"Ривалдо биринчи дақиқалардан майдонга тушмоқчи, аммо унга тезлик етишмаяпти. Шунинг учун юқори темпни ушлаб туриш учун ва прессинг қилиш учун уни қаторасига икки ўйинда заҳирада қолдирдим. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун уни майдонга туширдим. Бу бизнинг ўзига хос яширин қуролимиз эди. Бунинг устига бу ўйинларда биз ютқазмадик.

Мен буни унга тушунтирган эдим, у эса ўзининг арзини интернетда овоза қилибди. Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳозир жамоа Африка чемпионлари лигаси ёки АФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини берувчи иккинчи ё учинчи ўрин учун курашмоқда. Клуб раҳбарияти кетма-кет икки марта иккинчи ўринни олиш - яхши натижа эканлигини таъкидлади. Агар учинчи бўлсак, буни муҳокама қиламиз", - дейди Бондаренко "Спорт-экспресс" нашрига.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:37, 12.09.2012.
Ўқилди: 5274 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.