"Лацио"га "Рома" билан ўйинда (1:0) ғалаба келтирган гол муаллифи Матти Дзакканьи ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Гол - таърифлаб бўлмайдиган туйғу. Ғалаба қозониб, турнир жадвалида юқорига кўтарилганимиздан хурсандман, гол ва ғалабани ўғлим Тиагога бағишлайман. Дерби сабр-тоқат талаб қилади. Бу ғалаба куч, ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва рағбатлантиришнинг кучайишини англатади", дея Дзакканьи сўзларини келтиради cittacelesta.it.
Кейинги турда “Лацио” А Серия дебютанти “Монца”га қарши баҳс олиб боради.