"Реал" клуби ва Испания терма жамоаси посбони Икер Касильяс ҳозирги жамоасида 39 ёшигача қолмоқчи ва шуерда фаолиятига якун ясамоқчи.
"Бу орзуларимнинг амалга ошиши бўлган бўлар эди. Мен 9 ёшимдан буён бу жамоададаман. Вақт тез ўтиб кетди, аммо айтишим мумкинки, "Реал" сафида нимани бошимдан ўтказган бўлсам - барчасидан розиман.
Ҳозирги шартномам муддати тугаган вақтда мен 36 ёшга тўлган бўламан. Фаолиятимни эса 39 ёшимда якунламоқчиман", - дея Касильяснинг сўзларини келтиради "Реал" расмий сайти.