Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-0 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-0 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Шимолий Осетия президенти Артур Таймазовга уч хонали квартира совға қилди

Баҳо:
+ | -

Шимолий Осетия республикаси раҳбари Таймураз Мамсуров Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этувчи эркин курашчи – Артур Таймазовни мамлакатнинг энг олий мукофоти – «Осетия шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Бундан ташқари, уч карра Олимпиада чемпионига янги уч хонали квартиранинг калитлари ҳам топширилган. Бу ҳақда «Регнум» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Артур Таймазов – бу, жаҳон спорти афсонаси; бу – Осетияни бутун жаҳонга машҳур қилган инсондир», – деди Шимолий Осетия раҳбари. Таймураз Мамсуровнинг фикрича, ХХI аср сўнггига қадар ҳеч Артур Таймазовнинг натижаларини такрорлай олмайди.

Артур Таймазов кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдираркан, жумладан шундай деди: «Мен бугун худди эртакда юргандекман».

Артур Таймазов 1979 йилда Шимолий Осетиянинг Ногир қишлоғида туғилган бўлиб, бугунги кунда Тошкентнинг «Динамо» клуби аъзоси ҳисобланади. У уч карра Олимпиада чемпиони (2004, 2008 ва 2012), Сидней-2000 Олимпиадаси кумуш медал совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, уч карра Осиё Ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Аввалроқ, Артур Таймазов Ўзбекистон Президентининг 14 августдаги Фармонига асосан, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган эди. Бундан ташқари, 24 август куни Таймазов, Лондон-2012 Олимпиадасининг бошқа ўзбекистонлик совриндорлари қаторида Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиб, ўзининг олтин суви юритилган ҳайкалчасини Президентдан совға сифатида қабул қилиб олган эди.

Шунингдек, 29 август куни Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейдида Лондон Олимпиадаси совриндорларини қутлашга бағишланган тадбир ўтказилиб, унда Артур Таймазовга 150 минг долларга сертификат ҳамда «Chevrolet Malibu» автомобили калити топширилганди.

Маълумот ўрнида, Шимолий Осетия – Россия Федерацияси таркибидаги республика бўлиб, 2005-йилнинг май ойидан бошлаб мамлакат президенти «республика раҳбари» деб аталади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:33, 13.09.2012.
Ўқилди: 7088 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик