Каталониянинг “Барселона” клубининг собиқ футболчиси Жерар Пике “кўк-анорранглилар”нинг ҳакамларга пора беришдаги айбловларига муносабат билдирди.
"Бунинг ҳозирги жамоага алоқаси йўқ. Шахсан мен ҳеч қачон ҳакамлардан ҳисобот сўрамаганман, шунинг учун ҳаммаси қаердан келганини билмайман. Биз ҳеч нарса олмадик ва бермадик. Ушбу мавзу сюжетлар ва газета муқовалари учун мўлжалланган. Бутун мамлакат ҳозир шу мавзуда яшамоқда”, - деди Пике.
Аввалроқ, агар клубнинг айби исботланса, "Барселона" Ла Лигадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Каталония клуби бу мавсумда чемпионатда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда ва "Реал"дан 12 очкога ўзиб кетган.