Англиянинг «Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар нима учун Англияга кўчиб ўтгани, янги жойда уни қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб берди.
«Мен жамоадошларимни руҳлантириш ва жамоага ёрдам беришни жуда яхши кўраман. Бироқ мен Англияга ёлдуз бўлиш учун келганим йўқ. Ўзимни кўз-кўз қилиш учун ҳам эмас. Бу мен учун янги чорлов, ўз кучимни янги лига ва янги футболда синаб кўришни хоҳлайман».
Тан олиш керак, Англияда барчаси бутунлай бошқача. «Лилль» таркибида биз Франциянинг жанубига боришимиз, эди. Лекин у ерда бизни билишмасди. Аммо «Челси» бутунлай бошқа даражадаги жамоа».
Бу ерда мен учун барчаси ўзгарди - тил, мамлакат. Бунга мослашиш учун менга бироз вақт керак», – Азарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Champions Matchday нашри.