Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Диққат викторина: Артур Геворкян саволларига жавоб беринг ва махсус совғасига эга бўлинг!

Баҳо:
+-3 | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек "Насаф" ПФК билан ҳамкорликда сайтимиз орқали викторина ташкил қилдик. Биринчи викторинамизда мухлисларнинг севимли футболчиларидан бири туркманистонлик легионеримиз Артур Геворкян ўз саволларини мухлисларга эълон қилади.

Викторина шартлари бўйича, ушбу 10 та саволларга жавобларингизни сайтмизнинг info@voha.uz электрон почта манзилига жунатишингиз керак бўлади.

Саволларга ким биринчи бўлиб, тўғри ва тўлиқ жавоб йўлласа ўша мухлис ғолиб ҳисобланади ва Артур Геворкяндан 14 сентябрь куни учрашув бошланишидан олдин махсус совғани қабул қилиб олади.

Ушбу викторинамизни ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган "Насаф" ПФК бош менеджери Шамил ака Ярулинга ўз миннатдорчилигимзни билдирамиз ва бундан бўён ҳам мунтазам ўтказиб борамиз. Бу сайтмиз орқали биринчи марта ўтказилмоқда, шунинг учун айрим камчиликлар ҳам бўлиши мумкин, бунинг учун мухлисларимиздан аввалдан узр сўраймиз. Яна шуни эслатиб ўтмоқчимизки, викторинада фақат сайтмизда фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок этишга ҳақлидирлар. Сиз викторина саволларига жавоб йўллаш билан биргаликда ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот беришингиз ҳам керак, чунки биз викторина ғолиби ҳақидаги маълумотни 14 сентябрь куни 16:00 да сайтимиз орқали эълон қиламиз. Викторина ғолиби махсус совғани қабул қилиб олиши учун эртага бўладиган учрашувга ташриф буюриши керак ёки ғолиб маълум сабабларга кўра учрашувга ташриф буюра олмаса, ўз вакили ҳақида бизга хабар бериши керак, токи ғолибга аталган махсус совға Артур Геворкянда қолиб кетмасин.

Марҳамат, Артур Геворкян саволларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Жавоблар 14 сентябрь соат 14:00 гача  қабул қилинади.

1. Мен Ўзбекистонда дастлабки учрашувимни нечанчи турда, қайси жамоада,  нечанчи йили, қайси жамоага қарши ўтказганман?
2. Ушбу учрашувда ҳозирги қайси жамоадошим билан майдонда ҳаракат қилганман?
3. Ўзбекистон клубларида ўйнаб, қайси жамоа сафида илк голимни урганман ва қайси жамоа дарвозасига?
4. Мени қайси мураббий биринчи бўлиб Ўзбекистонга таклиф қилган, ушбу  мураббий қайси жамоада фаолият олиб бораётган эди?
5. “Насаф” сафида 2011 йили Олий лига мусобақаларида жами нечта ўйинда иштирок этганман ва неча марта гол муаллифи бўлганман?
6. Туркманистон терма жамоаси сафида охирги марта қайси расмий ўйинда иштирок этганман?
7. Мен хорижий клубларининг қайси бирига мухлислик қиламан?
8. Менинг хориждаги энг яхши кўрган ўйинчим ким?
9. Мен оилам билан икки фарзандни вояга етказмокдаман уларнинг исмлари ким?
10. Мени Ўзбекистонда қулга киритган совринларимни санаб беринг?

Кўриниб турибдики, саволлар унчалик мураккаб эмас, жавобларни кутиб қоламиз. Артурнинг махсус совғаси ғолибни кутмоқда!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:47, 13.09.2012.
Ўқилди: 9116 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.