"Брайтон" ярим ҳимоячиси Каору Митома фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Daily Mail.
Манкунианлик скаутлар 25 ёшли японияликнинг ўйинини кузатиш учун "Брайтон"нинг сўнгги ўйинларида иштирок этишди.
Митома ўтган ёздан бери "Брайтон" сафида ўйнайди. Жорий мавсумда у “чайкалар” сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.