Кириш Регистрация

"Барселона" Хави билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави билан шартномани узайтиришни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Маrcа.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби Хавига шартномани камида яна бир йилга узайтиришни таклиф қилмоқчи. Клуб раҳбарияти июн ойида мутахассис билан бу масалани муҳокама қилади.

Бироқ, Хави билан шартномани узайтиришдаги қийин масала - мураббийнинг маоши. Ҳозир Хавининг маоши жуда кам. Молиявий фейр-плей туфайли Каталония клуби унга кўпроқ тўлай олмади. Бу муаммолар ҳалигача ҳал этилмаган.

Хави "Барселона"ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган.

Испания чемпионатининг 26-туридан сўнг “Барселона” 68 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 07:50, 21.03.2023.
Ўқилди: 1824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.