Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Антониода чўкаётган кемадан қочиш режаси бор – «Тоттенхэм»даги фаолият яхши хотима топмади

Баҳо:
+ | -

Мураббий Левини ғазаблантирди

Октябрь ойида Леви Конте билан шартномани узайтиришни режалаштирганди. Энди эса март ойида Антонио ундан қутулишдан хурсанд бўлса ажаб эмас. Шартнома муддатидан олдин маълум бир сабабларга кўра бекор қилинган тақдирда товон пули тўланмайди. Битим июнь ойининг охиригача тузилган, бироқ уни бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Аммо мураббий жамоани тарк этади. Конте халқаро танаффус вақтида кетишни хоҳлади, шунинг учун у «Саутгемптон»га қарши дурангдан кейин шов-шувли интервью берди. Асосий вақт тугашига 15 дақиқа қолганида «шпорлар» 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ ғалабани қўлдан бой беришди.

Конте бундан унчалик ғазабланмади, чунки у Даниэль Леви ва унинг жамоасига режалаштирилган ҳужумни бошлади:

«Тоттенхэм» совринлар учун ўйнамайди. Йигирма йил клубда битта хўжайин, лекин ҳеч қачон ҳеч нарса ютмаган. Мен фақат 11 нафар худбин ўйинчини кўрмоқдаман. Бу жамоа эмас» – айнан ушбу гаплар матбуотни ёндирди.

Контенинг эмоционаллиги кўпчиликни алдаб қўйиши мумкин. Ўз касбида муваффақиятга эришган ҳар қандай айёр италиялик каби Антонио ҳам бу имкониятни бой бермайди. У гапириш учун фақат баҳона излади холос. Масалан, Конте бошчилигидаги «Челси» мураббийлар штаби учун 30 миллион фунт сарфлаган. Ҳозирда содда мураббийлар даври ортда қолан. Моуриньо каби агент мураббийлар бор. Ёки Бенитес каби юридик маълумотга эга устасифаранглар. Конте каби йилига 15 миллион фунт оладиган мураббий бўлишни ёқтирмайсизми? Бироқ унинг ҳозирги ишида товон пули тўланиши керак. «Тоттенхэм»да зериккан Моуриньо икки йил аввал апрелда, «Манчестер Сити»га қарши Лига кубоги финалидан тўрт кун олдин кетганди. Португалиялик ютқазишни истамади ва худди Конте каби футболчилар билан жанжаллашди.

Жозе Левининг соврин ютиш имкониятини қидирмаётганини тушунди, бунда унинг тақдири Контеникига тўғри келди. Моуриньо ёшлар жамоаси билан ишлаган бечора Мэйсонга ҳамма нарсани топшириб кетди. Кейин Кейн ўзи учун қимматбаҳо кубокни қўлга кирита олмади. «Шпорлар» камдан-кам ҳолларда бу даражага етиб боришсада, энг яхши ҳолатда финалда мағлуб бўладиган жамоа бўлиб қолаверади.

Антонио ўзини айблардан тозалади

Ёмон раҳбарият ва иродаси заиф ҳамда худбин футболчилар. Оғир календарь йили. Нотўғри ҳакамлик. Рақиблар яхши ҳолатда, кўпроқ пул сарфлашади. Конте ўзига кўп баҳона топади. Антонио бир вақтлар қимматбаҳо ресторанда ўтира олмайсиз деган иборани ташлаб, «Ювентус»ни тарк этганди. Мураббий билан хайрлашгандан сўнг, туринликлар икки марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. «Тоттенхэм» спорт директорининг номи мураббий учун бегона эмас - Паратичи, аммо «бьянконери»нинг собиқ хўжайини даража борасида Беппе Мароттага тенг келмайди. Конте эса барча даврларнинг энг буюк италиялик мураббийларига тенглаша олмайди.

У ҳар доим «мен»ини биринчи ўринга қўйган. Жамоа унинг қўл остида баъзан тактик жиҳатдан ғалаба қозонарди, лекин улар учун стратег бўлиш қийин. 11 нафар эгоист ҳақидаги ҳикоялар билан Конте, худди «Тоттенхем»нинг трансфер буджетидан шикоят қилгани каби, ўзини айбдорликдан тозалайди. Бироқ айнан унинг ўзини оқламаган тавсиялари ҳам бор. Ришарлисон ва Биссума билан катта пул эвазига шартнома имзолаган айнан Конте эди. Яхши келишувлар бўлди, лекин Каррагер ҳақ - Конте кетишни хоҳлайди. Аммо мураббий муаммоларни санаб ўтиш учун эмас, балки уларни ҳал қилиш учун олинади. Конте «шпорлар» ҳақида эмас, ўзи ҳақида ўйлади. Клуб раҳбарияти футболни у қадар яхши тушунмайди, лекин футболда бундай хўжайинлар кўп. Яхши мураббий бирлашган жамоани шакллантиради. Конте бу вазифани бажара олмади. Италиялик мураббий ўзини устун деб ҳисоблагани учун Лондонда йилига 15 миллион фунт стерлингга рози бўлмади. 

Конте «Тоттенхэм»да деярли бир ярим йилдан бери ишлади. Ўтган ёздан бери майдонда фақат эгоистлар кўринди, бунга муносабат билдириш керак эди. Кейннинг сотилиши асосий таркибда учта муносиб ўйинчи йўқлиги учун амалга ошмади. Бу эса раҳбариятнинг айби. Аммо мураббий ишлар яхши кетаётган пайтда шартномани узайтириш ҳақида ўйларди ва энди у тўсатдан кетишни хоҳлади, лекин товон билан бу амалга ошади. Бунинг учун ихтиёрий кетиш эмас, ишдан бўшатилиш керак ва шунинг учун Конте катта жанжал чиқарди. Яхши режа.

Киритилди: 10:55, 21.03.2023.
Ўқилди: 1414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.