"Фулхэм" бош мураббийи Марк Силва ва ҳужумчи Александр Митрович Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда айбланмоқда.
Ўтган якшанба куни "Фулхэм" "Олд Траффорд"да 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва бу ўйиннинг бурилиш нуқтаси 72-дақиқада "Фулхэм"нинг уч марта четлатилгани бўлди.
Виллиан дарвоза чизиғида тўпни қўл билан қайтаргани учун, Митрович ҳакам Крис Каванага тирсаги билан зарба бергани учун, Силва эса нафақат Кавана, балки тўртинчи ҳакамни ҳам ҳақорат қилгани учун қизил карточка олди.
FA томонидан эълон қилинган баёнотда Силва майдондан четлатилганидан кейин тўртинчи ҳакамни ҳақорат қилишда давом этган ва қўшимча равишда у томонга сув идишини улоқтирган.
Митрович эса, Ассоциация бундай қўпол хатти-ҳаракатлар учун стандарт дисквалификация "аниқ этарли эмас"лигини айтади. 28 ёшли сербиялик футболчи жисмоний куч ишлатишдан ташқари ҳақоратомуз сўз ҳам ишлатган.
Шунингдек, FA "Фулхэм"ни ўз ўйинчилари устидан назоратни йўқотган клуб сифатида айблади.
Жорий мавсумда "Фулхэм" сафида барча мусобақаларда 12 та гол урган Митрович энди узоқ муддатга дисквалификаcия қилиниш хавфи остида қолгани аниқ. Мисол учун, АПЛ собиқ ҳаками Марк Халси Александрни 10 та ўйинга футболдан четлатишга чақирди.