Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Анчелотти ғазаблана бошлади

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг кийиниш хонаси «классико»даги мағлубиятдан сўнг тартибсиз бўлиб қолди, дея хабар беради The Athletic журналисти Марио Кортегана.

Мадридликлар тўққиз дақиқа ичида Рональд Араухонинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олганди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида «Барселона» ҳисобни тенглаштирган бўлса, «қаймоқранглилар» 81-дақиқада Марко Асенсионинг голи эвазига олдинга чиқиб олганди. Аммо барчани ҳайратда қолдириб, ВАР офсайд туфайли голни бекор қилди.

«Биз хафамиз», дея хабар беради клуб кийиниш хонасидан The Athletic нашри. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Карло Анчелотти ҳам ҳакамнинг қарорига шубҳа билдирди:

«Бизда ҳамон офсайд бўлганига шубҳамиз бор. 100 фоиз ишонч йўқ. Биз Мадридга шубҳа билан кетяпмиз. Тўғрисини айтсам, мағлубиятга лойиқ эмасдик. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида офсайдлар жуда аниқ эди, аммо бу ерда менда ҳали ҳам шубҳа бор. 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейинги январь бизга қимматга тушди. Аммо ҳозир ҳаммаси яхши. «Реал Мадрид» мавсумни яхши якунлайди деб ўйлайман. Учрашувларга яхши тайёргарлик бизнинг устувор вазифамиз. Фақат шу йўл билан мавсумни яхши якунлашимиз мумкин. Мен бу ўйинни ғурур билан тугатдим».

Карло охирги иборани бир сабабга кўра айтди. Клубдаги манбаларнинг The Athletic хабарига кўра айтишича, бош мураббий ва унинг штаби ўйиндан сўнг футболчиларга ишонч билдириш ва сўнгги икки ўйинда яхши ўйнаганликларини баралла айтган. Натижа муҳим эмаслиги уқтирилган. Зеро, «Реал» ЕЧЛ олдидан ўзига яхши мотивация олди. Мураббийлар штабига Хавининг «Барселона» Мадридда устунлик қилгани ҳақидаги гапи ёқмади. «Қироллик клуби» ютуб блогерлари қарама-қаршилик тенг бўлгани ва «Реал Мадрид» кўпроқ нарсага лойиқ эканлигини кўрсатди. Клуб маълумотларига кўра, ҳакамларнинг баҳсли қарори туфайли ғалаба қозонилмаган холос.

Киритилди: 12:11, 21.03.2023.
Ўқилди: 5318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик