Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Олмалиқ» сенсацион тарзда «Бунёдкор»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Олий Лиганинг 19-туридан ўрин олган «Олмалиқ» ва «Бунёдкор» жамоалари учрашувида кутилмаганда мезбонлар ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида  мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ён чизиқдан ўйинга киритилган тўпни эгаллаб олган Достон Абдураҳмонов ҳужумни жонлантирди ва жарима майдончаси ичида қулай вазиятда турган Зафар Полвоновга тўпни узатди. Зафарнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров тўсиб қололмади.

48-дақиқада ҳисобдаги фарқ яна биттага ошди Яна ўша Зафар Полвонов жамоаси голига муаллифига айланди. Исроил Эргашевнинг чап қанотдан узатган пасини Полвонов боши билан Нестеровнинг олис бурчагига жойлаб қўйди - 2:0!

Бу голга меҳмонлар битта гол билан жавоб қайтара олишди. Ян Козакнинг ажойиб пасидан сўнг Саломов қулай вазиятга чиқди. Бироқ у тўпни ўзидан-да яхшироқ вазиятда турган Лутфулла Тўраевга етказиб берди. Лутфулланинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Бу ўйиндаги сўнгги гол бўлиб қолди. Натижада олмалиқликлар кутилмаганда пешқадамни мағлубиятга учратди ва очколари сонини 25тага етказиб олди.

ОЛМАЛИҚ - БУНЁДКОР - 2:1 (1:0)
Голлар: Зафар Полвонов (31, 48) - Лутфулла Тўраев (52)

"Олмалиқ": Роман Абдулов, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Азамат Исроилов (Зафар Тўраев 55), Фарруҳ Нурлибоев, Тимур Айзатулов, Олег Зотеев, Зохир Пиримов (Маъруф Муродов 84), Исроил Эргашев (Александр Востриков 89), Достон Абдураҳмонов, Зафар Полвонов
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Шавкат Саломов, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Славолюб Жоржевич, Анваржон Солиев (Ян Козак 46), Виктор Карпенко (сардор) (Руслан Мельзиддинов), Саҳоб Жўраев (Жасур Ҳасанов 72)
Огоҳлантиришлар: Шавкат Саломов 60, Хайрулла Каримов 63, Евгений Гоголь 71, Жасур Ҳасанов 74

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов ва Бобир Қодиров (барчаси - Бухоро)
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:34, 13.09.2012.
Ўқилди: 5817 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик