Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Анвар Бердиев Олий лигадаги 200-голини киритди

Баҳо:
+ | -

Олий Лига 19-тур учрашувлари старт олди.

13 сентябрь куни Олий Лига-2012 19-тур учрашувлари старт олди. Шу куни «Олмалиқ» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди, «Қизилқум» эса «Нефтчи» меҳмони бўлди.

Турнинг илк кутилмаган натижаси Олмалиқда қайд этилди. Игорь Шквирин шогирдлари, ҳужумчи Зафар Полвоновнинг дубли эвазига «Бунёдкор»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкент клубининг ягона голи ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ҳисобига ёзилди.

Ушбу мағлубият «Бунёдкор» учун мавсумдаги иккинчиси ҳисобланади. Миржалол Қосимов шогирдлари бунгача 4-тур «Навбаҳор»га қарши сафар учрашувида имкониятни бой беришганди. Ўшанда ҳам рақиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, рақиб ҳужумчиси (Артурас Фоменко) дублга эришган эди.

Ушбу мағлубиятга қарамай, 19-тур учрашуларидан кейин мусобақа жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолади. Тур доирасидаги ўз учрашувларини 14 сентябрь куни ўтказадиган «Бунёдкор» таъқибчилари – «Пахтакор» ва «Насаф»да пешқадам билан орадаги фарқни бир очкогача қисқартириш имкони пайдо бўлди.

Мавсумнинг иккинчи ярмини нисбатан муваффақиятсиз ўтказаётган Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси Фарғонада ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборди. Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ҳисоб қисқартирувчи ягона голи 75-дақиқада майдондан четлатилган Азамат Бобожонов ҳисобига ёзилди. Бунгача «Нефтчи» ҳужумчиси Анвар Бердиев дублни расмийлаштириб улгурганди.

Қайд этиш жоиз, «Қизилқум» дарвозасига урилган иккинчи гол Бердиев учун Олий Лига баҳслари доирасидаги 200-гол бўлди. Бунгача 200лик довонни фақатгина Зафар Холмуродов забт этишга муваффақ бўлган эди.

Олий Лига, 19-тур учрашувлари
13 сентябрь, пайшанба
«Нефтчи» (Фарғона) – «Қизилқум» (Зарафшон) 3:1 (2:0)
Голлар: Анвар Бердиев (40, 45), Ойбек Нурбоев (74) – Азамат Бобожонов (55).

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Зарафшон) 2:1 (1:0)
Голлар: Зафар Полвонов (31, 48) – Лутфулла Тўраев (52).

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:57, 13.09.2012.
Ўқилди: 4335 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3660]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2803]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2605]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2275]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1961]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1903]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1623]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1521]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1479]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик