Франциянинг собиқ президенти Николья Саркози ўзини ажойиб маслаҳатчи деб билади – ўтган йили у Килиан Мбаппега “ПСЖ”да қолишни маслаҳат берганди, энди эса у клубга янги мураббий топишга ҳаракат қилмоқда.
Le10Sport нашрининг ёзишича, Саркози ҳозирда Зинедин Зиданга "ПСЖ"ни бошқаришга таъсир ўтказмоқчи.
Зиданнинг бу борада қандай фикрда эканлиги маълум эмас.