Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Тоттенхэм" футболчиси: "Конте ўз ҳис-туйғулари ва кечинмалари ҳақида батафсил гапириши керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг бош мураббий Антонио Контенинг танқидларига жавоб берди.

Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши ўйиндаги (3:3) дурангдан сўнг Конте ўз футболчиларини худбин деб атади ва уларни етарли даражада фидойилик кўрсатмаганликда айблади.

"Менимча, биз ҳаммамиз буни кўрганмиз. У жуда самимий ва очиқ матбуот анжумани ўтказди. Бунинг сабаби, у биздан мамнун эмас. Бунинг сабаби, афсуски, биз хоҳлаган натижаларга эриша олмадик.

Агар жамоа сифатида муваффақият қозонишни истасак, иш ва маданиятга содиқ бўлган 11 киши кераклигини тушунаман. Лекин ўйлайманки, у ўз ҳис-туйғулари ва кечинмалари ҳақида батафсил гапириши керак эди, шунда футболчилар уни тушунишлари мумкин эди.

Мураббий биздан қониқмади, мен шуни қабул қиламан. Биз уни бахтли қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Ўзим ҳақимда билганим шуки, мен ҳалол футболчиман. Мен ҳар доим 100 фоиз ўзимни жамоага бағишлайман.

У матбуот билан гаплашишдан олдин бизни огоҳлантирдими? Йўқ, у бизга айтмади. Биз ҳар куни бир-биримиз билан ишлаймиз ва биргаликда муваффақиятга эришмоқчимиз. Баъзида футболдаги муносабатлар кескинлашади.

Унинг сўзлари мени хафа қилдими? Мен бу ҳақда гапирмаяпман. Айтмоқчи эдимки, агар у буни шундай кўраётган бўлса, у ўз сўзларида аниқроқ бўлиши керак, шунда сиз футболчи сифатида у нимани назарда тутаётганини тушунасиз", - деди Пьер-Эмиль Хёйбьерг 90min билан суҳбатда.

 

Киритилди: 10:43, 22.03.2023.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.