"ПСЖ" жамоа бош мураббийи лавозимига устувор номзодни танлашга қарор қилди. Todofichajes журналистларига маълум бўлишича, парижликлар жамоани Зинедин Зидан бошқаришини истамоқда.
Зизу "ПСЖ"нинг ниятидан хабардор, аммо клуб таклифини қабул қилишга шошилмаяпти. 50 ёшли мутахассис келажаги ҳақида шу мавсум якунида қарор қабул қилади.
Шу муносабат билан ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтьени ишдан бўшатиш масаласи кўтарилмаяпти. У клубда жорий мавсум охиригача ишлайди.