Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Месси тез орада эркин агентга айланади. Унинг олдида 4 та йўл бор

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик қийин танловга дуч келади

3 ойдан сўнг Лионель Мессининг «ПСЖ» билан шартномаси тугайди ва янги битим ҳали имзоланмаган. 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, аргентиналик ва Париж клуби ўртасидаги музокаралар чўзилиб кетди, март ойининг охирига келиб бу музокаралар ҳатто илғор босқичда ҳам эмас. Биз Мессининг «ПСЖ» билан ҳозир қандай муносабати борлиги, бўлажак музокаралардан нимани кутиш кераклиги, футболчининг «Барселона»га қайтиши мумкинми ёки йўқ, шунингдек, «Интер Майами» ва «Ал-Ҳилол» ҳақидаги миш-мишлар қанчалик ишончли эканлигини кўриб чиқамиз.

Биринчи вариант - «ПСЖ» билан шартномани узайтириш

Парижликларнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан чиқиб кетиши клуб раҳбариятини ўз режаларини ўзгартиришга мажбур қилди. Масалан, Marca нашрининг хабар беришича, «ПСЖ» ва Месси янги шартномадан йироқ. Манбага кўра, Аргентина терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022да ғолиб чиққанидан кейин ҳужумчининг маошига қўйиладиган талаблар ўзгарган. Ҳужумчининг отаси ва агенти Хорхе Месси француз гранди раҳбарлари билан учрашган, бироқ томонлар келишувга эриша олишмаган. Яқин орада, Marca нашри хабарига кўра, янги учрашув бўлиб ўтади.

Испан нашри, шунингдек, Лионель шартнома муддати узайтирилгунга қадар «ПСЖ»нинг келажакдаги режалари ҳақида аниқ маълумот олишни истамоқда. Аргентиналик футболчи ва унинг атрофидагилар унинг келаси мавсумда қаерда ўйнашини ҳал қилишдан олдин келажак ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришни режалаштиришган. Бундан ташқари, Неймар ва Килиан Мбаппенинг клубдаги келажаги борасида ноаниқлик бор. Бош мураббий Кристоф Галтьенинг ҳам позициялари кучли эмас. Буларнинг барчаси Леони ташвишга солмоқда. Marca маълумотларини инсайдер Фабрицио Романо тасдиқлади.

Яна бир манба - RMC Sport хабарига кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирар экан, унинг муддати ва футболчининг маоши аниқланмаган. Ҳамкорликни давом эттиришнинг иккита варианти бор: Месси шартномасида кўрсатилган узайтириш вариантини фаоллаштириш ёки бир йилга янги шартнома имзолаш. Маош бўйича муаммо бор: аргентиналик футболчи Мбаппенинг маошичалик банд мавжуд бўлган битимни хоҳлайди, аммо «ПСЖ» жаҳон чемпионининг барча шартларини бажаришга тайёр эмас. Қолаверса, раҳбариятда Лионелни озод қилиш керак, деб ҳисоблайдиганлар бор.

L’Équipeда ҳам шундай версия бор: «ПСЖ» раҳбарияти аргентиналик футболчи билан янги шартнома имзолаш зарурлигига унчалик ишончи комил эмас, чунки унинг мухлислар билан муносабатлари совуқ, бу айниқса «Ренн» билан ўйинда (0:2) яққол кўзга ташланди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи клубнинг спорт маслаҳатчиси Луиш Кампушга, масаланинг молиявий томонига қарамай, Месси билан шартномани узайтириш вазифасини қўйган. Француз клубига таркибни кучайтириш учун пул керак.

Улар Месси билан янги шартномани ёзнинг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Унинг трансферидан сўнг «ПСЖ» 10 та янги ҳомийга эга бўлди ва аргентиналикдан ЖЧ-2022даги ғалабадан сўнг бундан ҳам кўпроқ фойда олиш имконияти пайдо бўлди. Шу тариқа парижликлар қийин аҳволда: улар Лео билан янги шартнома имзолашлари ёки таркибни ёш футболчилар билан кучайтиришлари керак. Бир вақтнинг ўзида иккита шартни бажариш муаммоли.

Иккинчи вариант - «Барселона»га қайтиш

Лионелнинг Каталонияга қайтишига келсак, иккита версия мавжуд. Журналист Гильем Балагенинг фикрича, аргентиналик футболчи Испанияга қайтмайди. «Барселона» президенти Жоан Лапорта яқинда Мессининг отаси билан учрашди. Мессига ҳозирда «Барса»дан ҳеч қандай таклиф йўқ. Ҳеч ким унинг қайтишини кутмайди. Ла Лига ҳар қандай ҳолатда ҳам клубнинг бошқа футболчиларини сотиш орқали Лео трансферини молиялаштиришга қарши бўлади. Лиганинг устувор вазифаси «Барселона»нинг 200 миллион долларлик қарзини камайтиришдир, деди Балаге.

Аммо журналист Жоан Фонтеснинг ёзишича, Лео «Барса»га қайтишга тайёр, аммо ҳаммаси таклифга боғлиқ. Шунингдек, Мессининг рафиқаси ва унинг фарзандлари Каталонияга қайтишни исташаётгани хабар қилинган. Фонтеснинг сўзларига кўра, Лапорта аргентиналик футболчини телефон орқали «ПСЖ»га ўтишга мажбур қилган вазият учун узр сўраган. Шундай қилиб, маош чегараси ва қарз «Барселона» учун Мессини қўлга киритишдаги жуда қийин ва асосий сабабдир. Айтганча, 2024 йилда Каталония клуби ўзининг 125 йиллигини нишонлайди ва Леонинг қайтиши гўзал рамзий ишора каби кўринади.

Бошқа вариантлар - «Интер Майами» ва «Ал-Ҳилол»

Лионель Мессини МЛС ёки Осиёга кўчириш - энг қийин сценарий. L’Équipe, хабарига кўра, «Интер Майами» аргентиналик футболчи билан шартнома имзолаш учун катта куч сарфлашга тайёр. АҚШ 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбон давлатлардан бири ва Леонинг ҳаракати турнирни оммалаштиришда катта роль ўйнайди. Мессига АҚШ ёқади. У яқинда Флоридадан уй сотиб олди, шунинг учун унинг АҚШга ўтиши Саудия Арабистони клубига боришдан кўра эҳтимолга яқинроқ. МЛС 2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида Мессининг атрофидагилар билан бу борада боғланган.

«Ал-Ҳилол»нинг қизиқишига келсак, Саудия Арабистони клуби Лео Мессига Криштиану Роналду билан бир хил маош таклиф қилишга тайёр – мавсумига 220 миллион евро. Marca хабарига кўра, бу суммага нафақат маош, балки бошқа тижорат даромадлари ҳам киради. Шартнома муддати фақат бир йил. 14 март куни Мессининг отаси тижорий келишувлар бўйича музокаралар олиб бориш учун Ар-Риёдга учиб кетди. El Chiringuito нашри журналисти Хайме Астрайннинг ёзишича, Хорхе Месси икки йил давомида ўғли учун «Ал-Ҳилол»дан 600 миллион евро талаб қилган. Аргентиналик атрофидагиларнинг фикрича, бундай шартлар Леонинг Криштиану Роналдудан икки ёш кичиклиги билан боғлиқ.

Киритилди: 14:33, 22.03.2023.
Ўқилди: 10508 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.