Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Сурхон»нинг россиялик легионери ўзбек футболи ҳақида ижобий фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Сурхон"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Тамирлан Жамалутдинов клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Тамирлан, «Турон»га қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапириб берсангиз...
— Рақиб — жуда кучли жамоа. Аутлари ва бурчак зарбалари эвазига улар биринчи таймда бизни бир муддат ортда қолдиришди. Қўшимча қилиш керакки, ҳар бир тур ўтган сари ўйинимиз яхшиланиб боряпти. Биз кўп имкониятларни ташкил қилдик, чиройли комбинациялар уюштирдик. Голимизни кеч киритдик. Агар олдинроқ гол урганимизда, ғалаба учун кураш олиб боришимиз мумкин эди. Лекин рақибда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Ўйин тенг бўлди. Биз ғалаба қозонишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда кучли рақибдан меҳмонда 1 очко ишлаб олдик. Бу ҳам ёмон натижа эмас.

— Кўпчилик иккинчи бўлимда «Сурхон» яхшироқ ўйнай бошлаганини таъкидламоқда. Танаффусда мураббийлар штаби футболчиларга нима деди?
— Ҳа, иккинчи бўлимда фаоллашдик. Биз 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. Бунга қарамасдан ғалаба қозонишни истардик. Мураббийлар штаби бизга кўпроқ ҳужум қилиш кераклигини айтишди. Биздан тажовузкорроқ ўйнашни сўрашди. Машғулотларда кўрсатилган ишланмалардан фойдаландик. Катта хоҳиш туфайли характер кўрсатдик ва таблода дуранг қайт этилди.

— «Турон»га қарши ўйин кунида Шоҳжаҳон Султонмуродовнинг туғилган куни бўлди. Жамоа уни қандай табриклади?
— Албатта, биз уни ғалаба билан табрикламоқчи эдик. Лекин шуни айтиш керакки, жамоа уни чин дилдан табриклаб, энг яхши тилакларини изҳор этди.

— Тамирлан, Ўзбекистон футболи ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай?
— Таассуротлар ижобий. Майдонларнинг сифати ёқди менга. Ўзбекистонда инсонлар футболни севишини кўриш мумкин. 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида ғалаба қозонди, бу эса ўзбек футболига қизиқиш уйғотмоқда. Суперлиганинг савияси ҳам яхши. Ҳамма ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Кўп техник ва тезкор футболчиларни кўрдим.

— Бу йил «Сурхон» мухлислари жамоадан нимани кутишлари керак?
— Биз ҳар бир ўйинда қўлимиздан келганини ҳаракат қиламиз ва ҳар бир ўйинда максимал очколарни қўлга киритамиз.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 19:50, 22.03.2023.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.