Бельгия терма жамоаси ва Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Эден Азар ҳар доим Зидандек ўйнашни орзу қилишини гапириб ўтди.
«Менга ҳар доим 10 рақамда ўйнаш ёққан. Чунки бу рақамда Зидан тўп суради. У менга доим тақлид учун асос бўлиб келган. Мен доим Зидандек ўйнашни хоҳлаганман».
«Челси»да ҳам 10 рақамида тўп суришни хоҳлагандим. Бироқ бу рақам банд экан. Шу боисдан ҳам 17 рақамини танладим», дейди Азар «Champions Matchday»га берган интервьюси чоғида.