Кириш Регистрация

Девис кубоги: Ўзбекистон - Қозоғистон - 1:0

Баҳо:
+ | -

Бугун Эркаклар терма жамоалари ўртасида норасмий жаҳон чемпионати - Девис кубоги мусобақаларининг навбатдаги босқич учрашувлари бошланди. Жаҳон лигасида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтаётган бўлса, қолган минтақаларда плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин қозоғистонлик Евгений Королёвга қарши кортга чиқди. Дунё рейтингида 269-ўринни эгаллаб турган Королёв кутилмаганда Истоминга жиддий қаршилик кўрсатди.

Рақиблар кетма-кет сетларда ғалаба қозониб боришди. Дастлаб ўзбекистонлик теннисчи Королёвни 6-3 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи сетда эса қозоғистонлик спортчи Истомин геймини ютиб олган бўлса, кейинчалик ҳамюртимиз брейкка брейк билан жавоб қайтарди. Яна бир брейк эса Евгенийга сет ғолиблигини тақдим этди.

Денис учинчи сетни қанчалик осон ютиб олган бўлса (6:2), тўртинчи сетда бундан ҳам осонлик билан имкониятни бой берди (0:6).

Ҳал қилувчи сетда эса Денис ўз тажрибасини ишга солди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб — 3:2 (6:3, 4:6, 6:2, 0:6, 6:3). Биринчи ўйиндан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Энди Фаррух Дўстов Қозоғистоннинг биринчи рақамли теннисчи Кукушкинга қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:37, 14.09.2012.
Ўқилди: 5390 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.