Кириш Регистрация

Тунги клуб туфайли Словакия термасининг тўрт ўйинчиси мукофотдан қуруқ қолди

Баҳо:
+ | -

Словакия терма жамоасининг тўрт ўйинчиси Вильнюсда бўлиб ўтган Литва терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш ўйинидан (1:1) сўнг тунги клубга ташриф буюрдилар ва бунинг учун жазоландилар.

Хабар қилинишича, булар - Марек Гамшик, Владимир Вайсс, Карим Гуеде ва Мирослав Стох каби ўйинчилардир. Словакия футбол ассоциацияси ушбу футболчиларни саралаш босқичининг қолган барча ўйинлари учун бериладиган мукофот пулларидан маҳрум қилди.

Словакия терма жамоаси G гуруҳида тўрт очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:13, 15.09.2012.
Ўқилди: 4312 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.