Россия чемпионатининг 8-тури сенсация билан бошланди. Икки футболчининг ўзи учун салкам 100 миллион евро сарфлаган Питернинг «Зенит» клуби бундан эллик баравар кам трансфер эвазига бразилиядан футболчи қўшиб олган «Терек»ка имкониятни бой бериб қўйди.
Қизиғи, айнан ўша «Терек»нинг янги футболчиси Аилтон учрашувнинг 85-дақиқасига келиб ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу пайтда эса ундан нақ 50 баробар қиммат Халк майдонда айтарли ҳеч нарса қила олмаётганди. Жумладан Аксел Витцел ҳам.
Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилга сўнгги дақиқасида эса фарқ яна биттага ошди. Лебеденко қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб жамоасига муҳим бўлган уч очкони олиб беришда ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу ғалабадан кейин «Терек» ҳисобидаги очколар сони 19тага етди ва улар чемпионатда яққол пешқадамга айланиб олишди. «Зенит» эса 16 очко билан иккинчи бўлиб турибди.
Бугун ва эртага питерликларни таъқиб қилиб келаётган ЦСКА ва «Анжи» жамоалари ўз уйларида рақибларни қабул қилишади. Агар улар қозонган тақдирларида «Зенит»ни қувиб ўтадилар.
РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ
8-тур
ЗЕНИТ – ТЕРЕК 0:2 (0:0)
Голлар: Аилтон (85), Лебеденко (90+4).
Зенит: Малафеев, Анюков, Алвеш, Алвеш, Ломбертс, Янбаев, Денисов, Зирянов (Витцель, 69), Широков (Семак, 78), В.Бистров, Файзулин (Халк, 46), Кержаков.
Терек: Годзюр, Ятченко, Феррейра, Йиранек (Коморовски, 65), Ф. Кудряшов, Георгиев, Адилсон, О. Иванов, Маурисио (Лежар, 89), Лебеденко, Н’Дуассель (Аилтон, 55).
Огоҳлантиришлар: Янбаев (84), Анюков (90+1), Алвеш (90+3) – Ф. Кудряшов (27), Н’Дуассель (42), Маурисио (68), Адилсон (70).
15 сентябр
ЛОКОМОТИВ – РУБИН
КУБАНЬ – СПАРТАК
16 сентябр
ЦСКА – АЛАНИЯ
АНЖИ – КРАСНОДАР
РОСТОВ – ДИНАМО
17 сентябр
АМКАР – ВОЛГА НН
МОРДОВИЯ – КРИЛЬЯ СОВЕТОВ