«Бавария» ҳимоячиси Дэйли Блинд терма жамоаси сафида юбилей ўйинини ўтказди.
33 ёшли футболчи Франция терма жамоасига қарши ўйиннинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Учрашув Блинд учун Голландия термаси сафидаги 100-учрашув бўлди. Opta маълумотларига кўра, у бу кўрсаткичга эришган тўққизинчи голландиялик футболчи бўлди.