"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси, айни дамда "Севилья"да ижара асосида тўп сураётган Алекс Теллес жорий мавсум якунида "қизил иблислар" таркибига қайтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Севилья" 30 ёшли бразилияликни сотиб олиш ниятида эмас. Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" 2020 йилнинг кузидан бери клуб тизимида бўлган футболчиси учун янги ижара вариантларини излайди.
Теллес жорий мавсумда "Севилья" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали Бразилия терма жамоаси футболчисини 12 миллион еврога баҳоламоқда.