Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Швеция терма жамоаси ва "Милан" жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳақида фикр билдирди.
"Златан - жангчи ва кўп йиллар давомида ажойиб ўйинчи бўлиб келган. Бу учун уни ҳурмат қилиш лозим.
Бу ёшда кўрсатаётган ўйини учун мен ҳам ҳурмат қиламан. Ундан ҳафа эмасман, унга ҳурматим баланд" - деди Лукаку Бельгиянинг Швецияга қарши ўйинидан кейин.