Ҳимоячи Милан Шкриньяр қишда "ПСЖ" билан дастлабки шартнома имзолаганди. Словакиялик футболчи ёзда "Интер"дан эркин агент сифатида Лига 1нинг топ-клубига ўтади.
Todofichajes нашри хабарига кўра, 28 ёшли Шкриньяр "ПСЖ" сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун март ойидаги халқаро ўйинлардаги танаффусдан унумли фойдаланган. Қайд этилишича, бу "Интер"нинг норозилигига сабаб бўлган, чунки ҳозирда словакиялик футболчи "нерадзуррилар" футболчиси бўлиб қолмоқда.
Милан Шкриньяр 2017 йилнинг ёзидан буён "Интер" сафида ўйнамоқда. Ўшандан бери словакиялик футболчи жамоа сафида 246 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва 5 та голли узатмани ҳамкорларига берган.