"Спартак" клубининг собиқ ўйинчиси Валерий Кечинов "Зенит"нинг янги футболчиларининг голсиз дебюти борасида фикрларини билдирди.
"Зенит"нинг янги футболчилари ҳақида алоҳида гапирсак, улар ҳали янги жамоадошларига, чемпионатимиз шароитларига яхши ўрганиб улгурмаганлар. Ҳатто Месси ҳам питерликлар сафига қўшилган тақдирда биринчи ўйиндаёқ иккита гол уриб, иккита голли пас бера олмаган бўлар эди, балки...
Аммо Халк ҳам, Витцель ҳам юксак савияли ўйинчилар, ҳали уларнинг жамоага катта ёрдамлари тегиши мумкин", - дея Кечиновнинг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс".