"Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн мураббийликка қайтишга шошилмаяпти. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.
35 ёшли мутахассис ҳали немис гранди билан тўлиқ хайрлашгани йўқ. Юлиан ишдан бўшатилганини ҳазм қилишни истамоқда ва шунинг учун Лондоннинг "Тоттенхэм" таклифини қабул қилишга шошилмаяпти. "Шпорлар" ишдан бўшатилган Антонио Конте ўрнига Нагельсманн номзодини кўриб чиқмоқда.
"Тоттенхэм" бу мавсумда АПЛда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.