Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўрнига номзодни танлашга қарор қилди. "Қироллик клуби" ўтган ёздан бери "ПСЖ"дан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз қолган Маурисио Почеттинони тайинламоқчи. Бу ҳақда журналист Хорхе Пикон хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти мавсум охирида ишини йўқотиши мумкин. "Реал Мадрид" Чемпионлар Лигасида ёки Испания чемпионатида ғалаба қозона олмаса раҳбарият шундай қарорга келиши мумкин.
Почеттино аввалроқ Испания чемпионатида ишлаган ва у ерда “Эспаньол”ни бошқарган. Бу жамоада аргентиналик мутахассис футболчи сифатида ҳам ўйнаган. Қайд этилишича, Рауль Гонсалес Мадрид клуби учун захира вариант ҳисобланади.