"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Испания чемпионати 4-турида "Хетафе"га қарши кечган ўйин (4:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз яхши ўйин ўтказдик. Шароит ҳавас қиладиган даражада эмас эди - кўп ўйинчилай ўз термалари сафидан қайтгандилар, баъзилари жароҳат туфайли ўйнамадилар. Аммо майдон идеал ҳолатда эди.
"Барселона" ўйинда яққол устунлик қилди. Ўйиннинг ҳозир бўлиб ўтгани яхши бўлди, кечроқ бўлса бизда совуқ бўлади.
"Реал"? Эндигина тўрт тур ўтди, очколар фарқи ҳозир муҳим эмас. Биз ўзимини яхши ҳис қилмоқдамиз, тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозондик. Шундай руҳда давом этиш керак", - дея Пикенинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.