Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Превью. “Навбаҳор” - “Сўғдиёна”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул  қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 54 марта учрашишган.

Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “Навбаҳор”  ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 21 та баҳсда зафар қучган, 8 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 89-62, “Навбаҳор” фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 83 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 71 очко мавжуд.

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўша йили “лочинлар” Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7 та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.

2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 21 тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, 2 та ўйинда жиззахликлар ғалаба қозонишган, 4 та баҳсда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларидаги тўплар нисбати – 60-17, наманганликлар фойдасига.



Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” ўйини  1 апрель куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:30, 29.03.2023.
Ўқилди: 1389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик