Клуб футболида икки ҳафталик танаффус рўй берди. Ёш футболчилар миллий терма жамоаларга йўл олишди ва улар ўзларининг ўйинлари билан ҳайратда қолдиришда давом этишди. Қуйида терма жамоаларда ўзини кўрсата олган ёш футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
Жоау Феликснинг укаси Португалия U19 терма жамоасида ўйнади
Португалияликлар ўтган ҳафтада Чехиядаги тенгдошларини мағлуб этиб, уларга жавобсиз учта гол урди. Уларнинг барчасида 19 ёшли Уго Феликс иштирок этди: ярим ҳимоячида иккита гол ва битта голли узатма бор. Урилган голлардан бири жарима майдончаси ташқарисидан "тўққизлик"га йўлланган чиройли зарба бўлди.
Уго акасининг йўлидан бормоқда ва тез орада, эҳтимол, у "Бенфика"нинг асосий жамоаси учун ҳаракат қилади. Жорий мавсумда U19 ва U23 жамоалари учун кичик Феликс "гол+пас" тизимида 10+12 натижа қайд этди.
Премьер-лига тарихидаги энг ёш ўйинчи Англия U17 терма жамоасида порлади
Ўтган ҳафта Этан Нванери ўзининг 16 ёшини нишонлади ва шундан сўнг у Дания ва Шимолий Ирландиядан келган тенгдошлари билан ўйинларда 4 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди. Евро U17 учун саралаш гуруҳида Англия биринчи ўринни эгаллади.
Этан "Арсенал" академиясида ўйнайдиган ҳужумкор ярим ҳимоячи. Сентябрь ойида Артета уни "Брентфорд"га қарши ўйинга чақирди ва сўнгги дақиқаларда майдонга туширди. Йигит премьер-лига тарихидаги энг ёш дебютантга айланди - ўша пайтда у 15 ёшу 181 кунлик эди. Вундеркинд энди асосий жамоа ўйинларида иштирок этмайди: у U18 ва U21 жамоаларида ўйнайди. "Манчестер Сити" ва "Челси" ёзда ўсмирни сотиб олмоқчи.
Расмус Хойлунд Даниянинг евро саралаш босқичидаги барча голларига муаллифлик қилди
"Аталанта" форварди ушбу халқаро танаффусгача Дания терма жамоасини ҳеч қачон асосий таркибда майдонга тушмаган ва бунинг учун гол ҳам ура олмаганди. Ва ўтган ҳафтада у ҳаммасини тузатди: у Финляндия ва Қозоғистон билан ўйинларни алмаштирмасдан ўтказди ва бешта гол урди. Айни дамда Дания терма жамоаси сафида Еврога саралашда фақат Расмус гол урди.
Серхио Аррибас "Реал Кастилья"ни дубли билан Сегундага олиб чиқди
Иқтидорли ярим ҳимоячи танаффусда терма жамоага бормади, балки Раул ихтиёрида қолди. Кастилья якшанба куни Линенсе билан ўйнади: Аррибас дубл қайд этди ва ғалаба келтирди. Жамоа Испаниянинг иккинчи дивизионига тўғридан-тўғри йўлланма учун курашни давом эттириб, пешқадам "Алкоркон"дан 4 очко ортда қолмоқда.
Нони Мадуэке заҳирадан майдонга тушиб ажойиб ўйин ўтказди
"Челси"нинг янги футболчиси Англиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасига чақирилди. Жамоа Ёшлар еврокубогига йўлланма олди ва унга ўртоқлик ўйинлари ёрдамида ҳозирлик кўрмоқда. Ҳафтада улар Францияни мағлуб этишди (4:0), Нони эса ўйинни захира ўриндиғида бошлади. У 66-дақиқада майдонга тушиб, белгиланган вақтда гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Эстанис Педрола "Барселона" асосий жамоасига қўшилса ажаб эмас
19 ёшли чап қанот ҳимоячиси "Барса Атлетик"да ўйнайди ва Аррибас каби ўз жамоасини Испания иккинчи дивизионига олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Дам олиш кунларида у "Сабаделл"га қарши ўйинда дубл қайд этди ва сафарда ғалаба қозонишга ёрдам берди. "Барса Атлетик" плей-офф зонасида.
Хави ўтган мавсумда ёш футболчини Ла Лигада дебют қилганди. Жорий мавсумда Эстанис асосий таркибда ўйнамади, лекин мунтазам равишда захирада ўтирди.
Амар Дедич ўз номини Босния ва Герцеговина терма жамоаси тарихига ёзди.
Исландия билан ўйинда Босния учта гол урди. 20 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Амар Дедич эса ҳар бир голда иштирок этди: у икки марта голли узатма берди, кейин эса ўзи гол урди. У Босния ва Герцеговина терма жамоаси тарихидаги энг ёш учинчи гол муаллифига айланди.
Бу ўйинда уни "Барселона"дан скаутлар кузатиб боришди. Аммо, каталонияликлардан ташқари, "Лейпциг" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед", "Милан" ва бошқа топ-клублар ҳам кўз тикишмоқда.