Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Каримжон Бозоров: «Ҳозирча бизга гол етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, ОАВ ходимлари мезбонлар мураббийи Каримжон Бозоровдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрашди ва  саволлар билан мурожаат қилишди.           .

Ўйин ҳақида
— Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Ўзингизга маълум, азалдан Намангандаги ўйинларда футболчиларда босим юзага келади. Йигитлар ушбу босимни енга олишмади. Ваҳоланки, учрашувнинг биринчи бўлимида бизда 2-3 та голга тортадиган яққол вазиятлар вужудга келганди. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Футбол 90 дақиқадан иборатлигини билардик. Аммо... Меҳмонлар эса тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Бу режаларимизга ўзгартириш киритиб юборди. Йигитлар қўлдан келганича ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш мақсадида, захирадан майдонга туширилган футболчилар ўйинга киришиб кета олишмади. Қўпол хатодан сўнг, ўз дарвозамиздан иккинчи тўпни ўтказиб юбордик ва мазкур гол йигитларга руҳан таъсир қилди.

Энди бу хатолар устида ишлаб, улардан хулоса чиқариб, кейинги баҳсларда мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

— Тан олиш керак, “Динамо” таркиб ва тажриба борасида кучли.  Бу борада нима дея оласиз?  
— Фарм жамоамизнинг мақсади, ёш футболчиларни тарбиялаб, тажрибаларини ошириш. Про лиганинг ҳам кучли эканлигини “Динамо”нинг таркибига назар ташлаб билса бўлади. Самарқандликлар таркибидан тажрибали футболчилар ўрин олишган. Шундай бўлсада, йигитлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Аммо биздан омад юз ўгирди. Яна қайтараман, футбол 90 дақиқа ўйналади.  

— Жамоа бош мураббийи Рашид Ғофуровнинг захира ўриндиғидан жой олмаганлиги ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?
— Албатта, ўтказди. Барибир бош мураббийнинг ўрни бошқа. Рашид Ғофуровнинг дисквалификацияси муддати якунланди ва кейинги учрашувда у захира ўриндиғидан жой олади.

— Футболчиларни алиштиришда Рашид Ғофуров билан маслаҳатлашдингизми?
— Албатта, маслаҳатлашдим. Захирадан майдонга туширилганлар ҳам маҳоратли футболчилар ҳисобланишади. Бироқ, таъкидлаганимдек, улар ўйинга киришиб кета олишмади ҳамда ўз имкониятларидан етарлича фойдалана олишмади.

Бу футболнинг бир бўлаги ҳисобланади ва энди кейинги баҳсларда бундай хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

— “Навбаҳор-фарм” Про-лига дебютанти ҳисобланади ва ушбу лига ўйинларига бирданига киришиб кетиш осон эмас. Илк турлардаги натижалардан фожиа ясамаслик керак. Шундай бўлсада, футболчиларни руҳий тушкунликдан қандай олиб чиқмоқчисизлар?
— Ўйинларни таҳлил қилиб, йигитларни кейинги баҳсларга руҳлантиришга интиламиз. Ҳозирча бизга гол етишмаяпти. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда голлар ҳисоби очилса, ҳаммаси яхши бўлади ҳамда мухлисларни ўз ғалабаларимиз билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.    

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:01, 30.03.2023.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.