Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Арсенал" Райснинг трансферига ишонади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олишига ишонмоқда.

Evening Standard хабарига кўра, клуб жамоанинг ҳозирги муваффақияти ва келаси мавсумда Чемпионлар лигаси саралаши 24 ёшли футболчини қўлга киритишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Арсенал" "Вест Хэм" ярим ҳимоячисини ярим ҳимояда ёки "8"лик позициясида ўйнай олиши мумкинлиги билан ўзига жалб қилмоқда. Райснинг характери ҳам жамоа қадриятларига мос келади.

"Вест Хэм" футболчининг трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлашга ҳаракат қилади ва асосий эътиборни Энцо Фернандес, Жуд Беллингем ва Мойсес Кайседоларнинг трансфер нархига қаратади.

Райс 2013 йилнинг ёзидан буён “Вест Хэм” сафида тўп суради. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда 24 ёшли англиялик барча мусобақаларда "болғачилар" сафида 34 ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:04, 30.03.2023.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик