Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Хвича А Серияда тенгсиз

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Италия А Сериясининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Кварацхелия 2 апрель, якшанба куни «Наполи»нинг «Милан»га қарши ўйини олдидан эсдалик мукофотини олади.

Сўнгги бир ой ичида Хвича Италия чемпионатининг учта ўйинида иштирок этди. Уларда 22 ёшли грузиялик футболчи иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Айни дамда «Наполи» А Серияда «Лацио»дан 19 очко олдинда бормоқда. Неаполликлар 1990 йилдан бери биринчи марта Италия чемпиони бўлишлари мумкин.

Киритилди: 21:05, 30.03.2023.
Ўқилди: 1167 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.