Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Баҳо:
+ | -

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" — "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— "Машъал" мухлисларини ва жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ютишимиз керак эди, буни 3 марта такрорладим. Йигитлар айнан шуни ҳис қилган холда майдонга тушишганди. Биз ортда қолган 2 та турда омадсизлик туфайли мағлуб бўлгандик. Бугунги ўйиндаги мағлубият кечирилмас хатога айланарди. Йигитларга раҳмат, биз ғалаба қозонишни уддаладик. "Ғиждувон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ва мос равишда тайёргарлик кўргандик.

— Худоёрхон Сагдуллаев захирадан туширилмоқда. Унинг ўйинни асосий таркибда бошламаётганига сабаб нима?
— Сагдуллаев жуда иқтидорли футболчи. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида ёндашув билан тайёргарлик олиб борилади. Бу режамизда бор эди ва режа иш берди.

— Бобур ака, аввало туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Саволим шундай, ўйин қайдномасида жамоа бош мураббийи сифатида Дилявер Ваниев кўрсатилган. Бироқ, майдон четида футболчиларга клуб расмийси Денис Васильев кўрсатма бериб борди. Бу нимани англатади?
— Йўқ, жамоамиз бош мураббийи Дилявер Ваниев ҳисобланади. Бизда мураббийлар таркиби бор. Мураббийлар таркибига сиз кўрган Денис Васильев ҳам қўшилади. Шунингдек, мен ҳам мураббийлар штаби билан Дилявер Ваниевга ёрдам берамиз. Ўйинда ҳаяжонли вазиятлар бўлади. Вазиятлар таҳлилида мураббийлар навбати билан кўрсатма бериши мумкин, бу табиий ҳол.

— Сергей Петровнинг ўйини ҳақида фикрларингиз?
— Петровда руҳият яхши. Жамоа билан тез киришиб кета олди. Иқтидорли футболчи, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланади. Бугун ҳам у гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

— "Машъал" мавсум стартини ўтган йилгидан ёмон бошлади. Бу таркиб ўзгариши билан боғлиқми?
— Албатта, шундай. Жамоамиз таркиби 70 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар келди, легионерлар келди, бундай холатда натижа бирдан яхши бўлмайди. Мақсадимиз фақат битта — Суперлига. Биз бу мақсад йўлидан ўйиндан-ўйинга шаклланиб, кучайиб борамиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:23, 30.03.2023.
Ўқилди: 1181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.