"Челси" қишда Михаил Мудрикни сотиб олиш учун 98 миллион фунтдан воз кечган эди. Украиналик ҳужумчининг тезлиги унинг энг асосий қуролларидан бири саналади. Шунга қарамай, яқинда маълум бўлдики, Мудрик АПЛдаги энг тезкор юлдуз эмас. Бу ном кўпчиликка маълум бўлмаган футболчига насиб этди. Украина терма жамоаси аъзоси АПЛга январда келганди. У ўзининг дебют ўйинидаёқ қанчалик тезкор эканини намойиш этган. Мудрик "Ливерпуль" билан баҳсда 20 дақиқа ҳаракат қила туриб, ўз имкониятларини кўрсариб қўя олганди.
22 ёшли ҳужумчи соатига 36.3 километр тезликда ҳаракат қилади. Бу эса олдинги рекордчи Энтони Гордон тезлигидан 0.2 километрга кўпроқдир. Бироқ, ҳозир бу борада вазият ўзгариб қолди. Тезлик борасида янги ном пайдо бўлди. "Ноттингем Форест" юлдузи Бреннан Жонсоннинг максимал тезлиги 36.7 километрга тенг деб топилди. У бу билан Мудрикдан ўзиб кетди.
Тўртинчи поғонани "Ливерпуль" вингери Дарвин Нуньес банд этди. Ундан кейин эса "Вулверхэмптон Уондерерс" вакили Матеус Нунеc жойлашган. АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Эрлинг Холанднинг даражаси 36.22 километрни ташкил этади. Кучли ўнталикда, шунингдек, яна бир "Челси" юлдузи Денис Закариа ҳам бор. Аммо ижарага олинган футболчи жароҳатлар сабаб майдонга туша олмаяпти.
"Арсенал" футболчилари Киран Тирни ва Габриэл Мартинеллилар ҳам тезлик борасида чакки эмас. Маркус Рэшфорд билан эса рўйхат якунланади. Шундай қилиб, тезлик жабҳасида янги етакчи пайдо бўлди. Жонсон келаётган ёзда топ клублар томонидан илиб кетилиши мумкин. Тўлиқ статистикали рўйхатни расмда ҳам томоша қилишингиз мумкин.
ИСМАТОВ Ж.