Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Юрий Сёмин ўз жамоасининг ўйин савиясини ошириш ҳаракатлари тўғрисида сўзлаб берди.
"Мавсум бошлангандан буён анча вақт ўтди, жамоа курашувчан ритмга эга бўлиб олди. Тайёргарликнинг умумий савияси яхшиланди, ростланди. Энг муҳими - ўзимиз белгилаган йўлда янада яхшироқ ҳаркат қиламиз.
Биз ўйинларимизни таҳлил қилганимизда, мағлубиятга учраган ўйинларда ўйинчиларимизнинг тўп ошириш кўрсаткичи жуда пастлигини кўрдик. Ғалаба қозонган ўйинларимизда эса, тўп ошириш кўрсаткичимиз ҳалқаро савиядаги жамоаларникига тенглашиб қолганлигини кўриш мумкин.
Айтишим мумкинки, биз ўйин услубимизни Испания термаси ва "Барселона" клуби услублари каби қуришни мўлжаллаяпмиз. Ҳозир айнан улар футболнинг янги ривожланиш босқичи етакчилар бўлиб турибдилар. Менимча, буни сезмаслик мумкинмас", - дея Сёминнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.