"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" клуби билан ўйин олдидан ўз жамоасининг қандай ҳолатда эканлигини сўзлаб берди.
"Жамоани руҳлантира олмасам ҳамма мени айблайди. Аммо қайтараман, менинг жамоаларимда ҳалаба учун ҳамма ишлаши керак.
Футболда ҳаммаси унутилади. Кечаги кун - энди тарих. Жамоа тузишда бугунги кун билан иш тутиш керак. Фантастик даврни бошдан кечираётган бўлсангиз ҳам кучли томонларингизни жой-жойига қўйишингиз керак, қандайдир қўшимчалар киритиш керак. Агар муваффаққиятсизликка учраган бўлсангиз - аввал ютуқлар келтирган, ҳозирда эса йўқотилган нарсаларини топишингиз керак.
Мен ҳозир худди шу ишни қилмоқдаман. "Манчестер Сити" билан бўладиган ўйина жамоа қатьий ва жипслашган ҳолда ўйнайди, дея умид қиламан. Барча шахсий нарсалар иккинчи даражали режага айланади.
Бундай камтарона ҳолатимизда "Манчестер Сити" билан кечадиган ўйин бизга осон бўлмайди. Ҳозир "Реал"га хотиржамлик ва ўз кучига ишониш етишмаяпти. Аммо жамоанинг эҳтирослар даражаси ҳеч қаерга кетмаган. Ўйлашимча, барибир бизнинг қўлимиз баланд келади. Шуни ҳис қиляпман.
Барча зарбаларни ўзимга қабул қилишга ҳаракат қиламан. Аммо босимлар менга туртки бермайдию Ҳеч қандай танқид мени кучли қила олмайди, чунки энг катта танқидчи - ўзим. Ишимни қачон яхши бажардим, қачон бажармадим - буни ўзим биламан", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.