Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Хитойнинг Куйтун шаҳри мери бошчилигидаги делегация Қўқондаги «Марказий» стадионга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Қўқон шаҳар ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Куйтун шаҳар ҳокими Альтай Сакен бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида “Қўқон-1912»га қарашли “марказий” стадионга ташриф буюришди. Хитойлик меҳмонлар ўзбек футболининг энг биринчи жамоаси тарихи билан қизиқишди. Клуб раҳбари Акрамжон Мамадалиев меҳмонларга жамоа тарихи ҳамда ушбу кундаги ҳолати ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар футболчилар билан суҳбатлашиб эсдалик учун суратга тушишди. “Марказий” майдонида Куйтун ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлари ўзаро тўп тепиш бўйича кичик беллашувга киришдилар.

Жамоа раҳбарияти томонидан жаноб Альтай Сакенга меҳмоннинг исми туширилган “Қўқон-1912» формаси ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим қилинди. Куйтун шаҳар мерида “Қўқон-1912» жамоасининг тарихи катта таассурот қолдирди.

Ҳар икки ҳокимлар Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандумни имзоладилар.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:48, 01.04.2023.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик