"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоасининг чемпионлар лигасидаги иштироки ва биринчи рақиби - "Динамо" (Киев) ҳақида фикрларини билдирди.
- Мен турли жамоалрда бўлса ҳам чемпионлар лигасида ҳар йили ўйнайман. Бугун янги саргузаштлар бошланади. Бизни ҳурмат қилишади, ғалабаларга чанқоқ ва 200 фоиз куч билан ўйнашга тайёр.Париж - яшаш учун ақл бовар қилмас жой, клуб ривожланяпти. Чемпионлар лигаси биз учун яхши имтиҳон бўлади.
- "ПСЖ"ни "А" гуруҳи фаворити деб ҳисоблайсизми?
- Чемпионлар лигаси - бу жуда мураккаб мусобақа. Гуруҳимизда "Реал" ва "Барселона" бўлмаса ҳам, ишонинг, қолган жамоалар ҳам кучли. Биз барча жамоларни ҳурмат қиламиз, бизнинг гуруҳимизда кучсиз рақиб йўқ. Биз фаворитмизми, йўқми - бу муҳим эмас. Яхши футбол кўрсатиб, гуруҳдан чиқи керак.
- "Динамо" ҳақида фикрларингиз?
- Бу жуда яхши жамоа. Киев узоқ вақтлар давомида чемпионлар лигасида қатнашиб келмоқда ва рақибларига муаммолар келтирмоқда. Охирги Европа чемпионатида биз Украина билан ўйнадик. Унинг таркибида бир нечта "динамо"чилар бор эди ва уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслигини биламан. Аммо биз тайёрмиз.
- Бу мавсумги чемпионлар лигасида ўзингизни олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?
- Мен ҳар доим ғалаба қозонишни истайман. Ҳатто машғулотларда ҳам ютишга ҳаракат қиламан, - дея Иброҳимовичнинг сўзларини келтиради парижликлар расмий сайти.