"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес "Реал" яримҳимоячиси Кака жамоасини аллақачон тарк этиши керак эди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Алвес ўз сўзларига сабаб қилиб ватандошининг ўйин амалиётига эга бўлмаётганини кўрсатмоқда.
"Каканинг ўрнида бўлганимда "Реал"ни аллақачон тарк этган бўлар эдим. Мен футбол ўйнашни жуда севаман ва бу спорт тури олдида ҳузур ҳис қиламан. Агар мени бундан маҳрум қилишса, ҳаётимни мазмунини йўқотаман. Мен Кака тушиб қолган вазиятдан хафаман. Мен унинг ўйинига қойил қоламан ва унинг ҳолатга тушиб қолишни хоҳламаган бўлар эдим", - дейди Алвес.