Жеймс Милнер Премьер-лигада ўйинлар ўтказиш бўйича учинчи ўринга кўтарилди.
«Манчестер Сити»га қарши баҳс «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси учун АПЛдаги 609-ўйин бўлди. У Фрэнк Лэмпардга тенглашди.
Премьер-лига тарихида бор-йўғи икки футболчи ундан кўпроқ ўйин ўтказган: Гарет Бэрри (653) ва Райан Гиггз (632).