"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро нима учун ўз вақтида Мадриднинг "Реал" клубига ўтмагани ҳақида сўзлаб берди, дея хабар беради испан матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "Атлетико" сафида тўп сурган. "Қироллик клуби" раҳбарияти ва мураббийлар штаби уни ўз сафида кўришни жуда хоҳлагандилар, аммо Агуэро ҳозирги клубига ўтишни маъқул топган.
"Мен "Атлетико" сафида жуда ажойиб йилларни ўткадим ва унга хиёнат қила олмас эдим. Агар "Реал"га ўтганимда, бу сотқинлик бўлар эди", - дейд Агуэро.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сафар ўйинида "Реал"га қарши тўп суриши ҳақида Агуэро шундай еди: "Мен ҳеч қачон "Реал"га бас кела оладиган жамоа сафида унга қарши ўйнамаганман. Шунинг учун бу сафар ғалаба қозонишимизга умид қиламан".