Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Клопп ва Гвардиоланинг сарф-харажатларини солиштирамиз: Англияда ким қанча сарфлаган?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп ва "Манчестер Сити" менежери Пеп Гвардиола АПЛдаги энг яхши мураббийлар саналади. Улар дунёдаги энг яхши иккита жамоани бунёд этди. Ушбу клублар доимий равишда Англиядаги совринлар учун даъвогарлик қилиб келади. Шунингдек, "шаҳарликлар" ва мерсисайдликлар йўлбошчилари ЕЧЛ бош совринини ютиш борасида тажрибага эга.

Катта мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш, таркибни кучли қилишни талаб этади. Айнан кучли футболчилар билан ҳар икки жамоа катта ютуқларга эришиб келган. Мана масалан, Гвардиола Манчестерга келганидан бери катта пул сарфлашдан қўрқмади. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлайди: "Бизда катта юлдузларни сотиб олиш учун катта пул мавжуд. Албатта, яхши жамоа учун фақатгина бунинг ўзи етарли бўлмайди. Аввало, сизда кучли раҳбарият, яхши даражага эга ҳодимлар, ёрдамчи мураббийлар ва албатта майдонда ҳар нарсага қодир футболчилар бўлиши керак. Сиз ўртамиёна футболчилар билан фақат бир марта ғалаба қозонишингиз мумкин. Аммо кўплаб ўйинларни ютиб, титулларга эга чиқиш учун сизга топ-футболчилар зарур. Топ-футболчилар эса арзон турмайди".

Юрген Клопп ҳам доимо пул масаласи жуда муҳим эканини айтади. Аммо сотиб олиш учун сотиш ҳам кераклигини унутмаслик кераклигини таъкидлайди: "Мен ишлаётган жамоа бой. Аммо бу ерда режалар бор. Биз сотувдан тўплаган пулимизга харидларни амалга оширамиз. Биз учун пул осмондан тушмайди: кўпроқ жамғарсак, кўпроқ сарфлаймиз, камроқ жамғарсак - камроқ. Биз сотиб олаётган футболчилар, майдонда охир-оқибат керакли бўлиб чиқиши лозим. Акс ҳолда, режаларимиз амалга ошмайди".

Қуйида ҳар икки мураббий томонидан Англиядаги фаолияти давомида сарфланган ва жамғарилган пуллар миқдори ҳавола этилади. Демак, бошладик!

Юрген Клопп "Ливерпул"да:

Беш йирик харид
1. Виржил ван Дейк – 76.2 миллион фунт
2. Дарвин Нуньес – 67.5 миллион фунт
3. Алиссон– 56.3 миллион фунт
4. Наби Кейта – 54 миллион фунт
5. Фабиньо – 40.5 миллион фунт

Беш йирик сотув
1. Филиппе Коутиньо – 121.5 миллион фунт
2. Садио Мане – 28.8 миллион фунт
3. Кристиан Бентеке – 28.1 миллион фунт
4. Мамаду Сако – 25.4 миллиоб фунт
5. Денни Ингз – 22.6 миллион фунт

Умумий харажат: 556.78 миллион
Умумий сотув: 433.45 миллион
Соф сарф: 123.33 миллион фунт

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"да:

Беш йирик харид
1. Жек Грилиш – 105.8 миллион фунт
2. Рубен Диаш – 61.2 миллион фунт
3. Рияд Махрез – 61 миллион фунт
4. Жоау Канселу – 58.5 миллион фунт
5. Аймерик Ляпорт – 58.5 миллион фунт

Беш йирик сотув
1. Лерой Сане – 54 миллион фунт
2. Рахим Стерлинг – 50.9 миллион фунт
3. Ферран Торрес – 49.5 миллион фунт
4. Габриэль Жезус – 47 миллион фунт
5. Данило – 33.3 миллион фунт

Умумий харажат: 1.06 миллиард фунт
Умумий сотув: 514 миллион фунт
Соф сарф: 545.9 миллион фунт

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 22:48, 01.04.2023.
Ўқилди: 1810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.