"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста клубнинг собиқ ва ҳозир ги устозлари Пеп Гвардиола ва Тито Вилановалар тўғрисида фикр билдирди.
Шунингдек, Иньеста умуман олганда каталонияликларнинг мақсад ва иш услуби ўзгармаганлигини таъкидлади.
"Услуб ва иш фалсафамиз ўзгармаган. Аммо гап икки хил шахс ҳақида бормоқда. Янги мураббийииз ўз ғоя ва ёндошувига эга. Таъкидлаш керак, жамоамиз ўйинчилари Вилановани жуда қадрлайдилар. Биз уни яхши биламиз, у биз билан биринчи йил ишлаётгани йўқ. Ишончим комил, бизда ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Иньеста.