Мадриднинг "Реал" клуби катта эҳтимол билан келаси 2023/24 йилги мавсумни янги бош мураббий қўл остида бошлайди.
Marca нашрининг ёзишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес жамоанинг кейинги бош мураббийи аргентиналик Маурисио Почеттино бўлиши ҳақида қарор қабул қилган.
Аввалроқ "қаймоқранглилар"нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия термасида иш бошлаши ҳақида хабарлар чиққан эди.